2018 йил якуни бўйича навбатдаги умумий йиғилиш эълони

Мустақиллик пахта тозалаш” акциядорлик жамияти

акциядорлари диққатига!

 

“Мустақиллик пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2019 йил 29 июнь куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 1200да Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Фурқат кўчаси, 1-уйда жойлашган “Мустақиллик пахта тозалаш”акциядорлик жамиятимаъмурий биносинингмажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 1100 бошланади.

Жамиятнинг расмий веб-сайти:www.mustaqillikpaxta.uz

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

  1.  Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  3. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2018 йилдаги фаолияти ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги жамият Бош директорининг ҳисоботини эшитиш.
  4. Жамият кузатув кенгашининг 2018 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
  5.  Жамият ижроия органи раҳбариСафаров Аваз билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ қарорнимаъқуллаш.

6. Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.

7. Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотларининг хулосаларини тасдиқлаш.

  1. Жамиятнинг 2018 йиллик ҳисоботини ва 2019 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.

  2. Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.
  3. Жамиятнинг 2017 ва 2018 йиллар якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
  4. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  5. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

13. Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

14. 2019 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини, шу жумладан Халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

15. Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.

16. Жамиятнинг янги таҳрирдаги “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги ва “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низомларни тасдиқлаш.

17.Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлаш.

18. Жамиятда 2018 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

19. Жамият томонидан“Барака пахта текс” МЧЖга киритилган ва киритиладиган таъсис улушларинитасдиқлаш.

20.Жамият томонидан“Тошкент Сара Уруғ” МЧЖга киритиладиган таъсис улушинитасдиқлаш.

21. Жамият томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ҳомийлик ва беғараз ёрдамларни тасдиқлаш ҳамда жамият харажатига олиб бориш.

22. Қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик (шу жумладан дивидендлардан) қарздорликларини ҳисобдан чиқаришни кўриб чиқиш ҳамда бухгалтерия ҳужжатларига тегишли ёзувларни киритиш.

 

Жамият акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 2019 йил 25 июньҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома биланкелишлари шарт(жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).

Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Мустақиллик пахта тозалашакциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Фурқат кўчаси, 1-уй, электрон почта:Mustaqillikptz@inboxl.ru тел.:(97) 425-03-25.