Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш эълони

Корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни амалга ошириш бўйича мустақил ташкилотни танлаш учун

ЭЪЛОН

«Мустақилликпахта тозалаш» АЖ 2018 йил якунига кўра, жамият корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни амалга ошириш бўйича мустақил ташкилотни танлаш юзасидан танлов эълон қилади.

Танловда штатида қуйидаги мутахассислари бўлган мустақил баҳолаш ташкилоти иштирок этиши мумкин:

-корпоратив бошқарув соҳасида ишлаш тажрибасига эга;

-корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг қимматли қоғозлар бозори учун мутахассислар ва корпоратив бошқарувчиларни тайёрлаш бўйича сертификати(аттестати)га эга.

Тижорат таклифларини Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, Ўзбекистон 5 йиллиги тажриба хўжалиги, Фурқат кўчасига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиш керак:

-мустақил баҳолаш ташкилоти тўғрисида қисқача маълумот;

-баҳолашни амалга оширадиган асосий экспертларнинг малакаси тўғрисида маълумотлари;

-тақдим этиладиган хизматларнинг тартиби, муддатлари ва нархи.

Танловга ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги муддати мазкур эълон нашр этилган кундан бошлаб 10 кун.  

Қайд этилган муддатдан кейин тақдим қилинган ҳужжатлар кўриб чиқилмайди.

 

Маълумот учун телефонлар: (99 870) 567-13-69